10:50 / 17.11.2024
5

Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди

Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
Фото: Болалар омбудсмани
Олий Мажлиснинг Болалар ҳуқуқлари бўйича вакили Сурайё Раҳмонова Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида гуруҳли жинсий зўравонлик қурбони бўлган ўқувчи қиз билан учрашди.

Жиноятда 9 киши, жумладан, прокуратура ходими гумонланмоқда. Улардан саккиз нафари қўлга олинган, яна бири қидирувга берилган. Жиноий иш 31 октябрь куни очилган. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани дастлабки тергов босқичида жабрланган қизнинг процессуал ҳуқуқлари қандай таъминланганлигини ўрганди. Терговда боланинг қонуний вакили, ўқитувчиси ва адвокатининг иштирокига алоҳида эътибор қаратилади.

Бундан ташқари, Сурайё Раҳмонова терговчиларга қизнинг иштирокидаги тергов ва процессуал ҳаракатларнинг бола учун дўстона ўтказилиши ва қўшимча травматик тарзда бўлишига йўл қўймасликка оид тавсиялар берди.

Болалар омбудсмани вояга етмаган бола билан, шунингдек, унинг онаси билан якка тартибда учрашди. Айни пайтда жабрланганларга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга киришилган.

«Қизнинг онаси билан суҳбат давомида аёл ОАВ вакиллари ва жамоатчиликдан ушбу жиноят тафсилотларини эълон қилмасликни сўраб, ҳар бир шундай хабар қизига ва оиласига катта руҳий зарба бўлаётганини баён этди», — дейилади хабарда.

Болалар омбудсмани мазкур иш жинсий жиноятга оид эканлиги ҳамда вояга етмаганнинг шахсий ҳаёти, шаъни ва қадр-қимматига дахлдорлиги муносабати билан жиноят иши тафсилотларини ошкор этилиши, шу жумладан, ОАВда кенг ёритилиши бола манфаатларига зид эканлигини эслатиб ўтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди