13:46 / 17.11.2024
6

Трактор воситаси солиқ қарзи сабаб хатланди

Трактор воситаси солиқ қарзи сабаб хатланди
Солиқлар ижтимоий ва мудофаа соҳаларини молиялаштиришнинг манбаси бўлиб хизмат қилади. Шундай экан, солиқларни ўз вақтида тўлаш барчамизнинг бурчимиз саналади.

Хусусан, Жиззах вилояти Солиқ бошқармасининг Солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича Қарорига асосан “Х.Ғ.” фермер хўжалигидан тўланмаган 75 миллион сўм солиқ қарзини ундириш бўйича ижро варақаси бюронинг Арнасой туман бўлимига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, қарздорга тегишли барча кўчмас мулки ва техникаларига тақиқ ўрнатилган ҳамда ҳисоб рақамларига банд солинган.

Шундан сўнг, ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида фермерга тегишли «TTZ-LS U62» русумли трактори қарздорлик эвазига хатланди.

Келгусида ушбу мулк электрон-онлайн аукционларда сотилиб, сотувдан тушган пулдан мавжуд қарздорликлари қопланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Трактор воситаси солиқ қарзи сабаб хатланди