14:30 / 21.11.2024
30

Телефон экранидан чиқаётган ёруғлик онкологик касалликларни уйғотиши мумкин

Телефон экранидан чиқаётган ёруғлик онкологик касалликларни уйғотиши мумкин
Экран қаршисида соатлаб вақт ўтказаётган ёш болаларни кўриб, кўпчилик ўйланиб қолади. Бу уларнинг саломатлиги ва ривожланишига қандай таъсир кўрсатмоқда? Бугун болаларнинг ортиқча телефон ишлатишининг салбий оқибатларини кўриб чиқамиз. Мутахассислар ва ота-оналар учун бу мавзу долзарб ва муҳим.

Бугунги кунда кўпчилик болалар телефон, планшет ва бошқа технологияларга кўп вақт ажратмоқда. Тўғри, бу нафақат уларнинг қувонишига, балки жиддий муаммолар манбаи бўлиши мумкин. Ота-оналар ҳам фарзанди тинчланиши учун қўлига телефон бериб қўяди, аммо соғлиғига келаётган зарар ҳақида ўйламайди. Мутахассислар ҳам бунинг зарарли томонлари ҳақида бот-бот такрорламоқда. Бу ҳақда сизнинг фикрингиз қандай?

Бугун эътирозлар сабабини ва мавзу ҳақида чуқурроқ ўрганиш учун болалар шифокори Фотима Холтаевага юзландик.

Болага телевизор ва телефонларни камроқ беринг

— Телевизор ва телефонларни болаларни ўз меъёрида кўриши керак. Масалан, бир кунга ўн беш-йигирма дақиқа етади. Бизда шундай оналар бор, болага мультфильм қўйиб бериб бемалол ишини қилади. Телефон ҳақиқатдан ўйинчоққа айланиб қолган ҳозир болалар учун. Оналар болани овутиш учун телефон беради.

Телефон экранидан чиқадиган ёруғлик кичик ёшдаги болаларда мелатонин деган уйқу гормонини блоклайди. Организм мелатонин ишлаб чиқармаса, уйқу гормони йўқ демак, Кортизол кўпайиб кетади.

Кортизол нима қилади? Кортизол – организмда бузилишларга, халқ тилида айтганда, бу гормон хафа қилувчи гормон — кўпроқ онкологик касалликларни уйғотади. Организмдаги стрессларга сабаб бўлади. Энди шу нарсани кенг оммага тушунтириш, телефонни болаларга чеклаш керак.

Мен битта томонини айтдим. Телефон ҳақида жуда кўп гапириш мумкин, бола атроф-муҳитни таниши керак. Масалан, телефон ўйнагандан кўра болага рангларни ўргатиш, ўйинчоқлар билан шуғуллантириш керак. Болани атроф-муҳит билан таништириш лозим. Бола телефонни нима қилади? У ўша ўйинга қараб ўтираверади-да, атрофига қизиқмай қўяди. Бола янгиликка, сиз бераётган саволларингизга жавоб бермай қўяди.

Телефон мияни қобилиятини, болани яратувчанлигини, креативлигини, истеъдодини чеклайдиган нарса. Болани фикрини, диққатини телефон билан жалб қилиш керак эмас.

Телефон аутизм касаллигини келтириб чиқарадими?

— Аутизм билан телефонни боғлаш керак эмас. Аутизм умуман ўзи бошқа касаллик. Бу, албатта, ўша телефон ўйнагандан кейин пайдо бўлди дейиш бу нотўғри.

Невропатологлар ва невропсихологлар болаларнинг миясини, бош миясининг тўқималарини зарарланишдан ҳимоя қилишни яхши биладилар. Неврологик ҳолати бўлган болаларда ривожланадиган касалликлар ҳам руҳий касалликлар сифатида таснифланади. Шундай касалликлардан бири — аутизм. Аутизмга телефондан фойдаланиш қай даражада таъсир қилади, деган савол кўпинча муҳокама қилинади. Бу касаллик 100 фоиз телефондан келиб чиқади, дейиш нотўғри, чунки аутизм умуман бошқа касаллик.

Аммо телефондан фойдаланиш аутизмнинг ривожланишига таъсир қилиши мумкин, чунки аутизмга чалинган болалар кўпинча ёлғизлик ва яккама-якка вақт ўтказишни хоҳлашади. Улар контактдан четда қолишни истайди, фақат телефон билан ўзлари қолишни истайди. Бу маънода телефондан фойдаланиш аутизм билан билвосита боғлиқ бўлиши мумкин, лекин бу касаллик телефондан келиб чиқади дегани эмас.

Болаларнинг соғлом ўсиши ва ривожланиши учун уларнинг технология билан ўтказадиган вақтига эътибор қаратиш жуда муҳим. Мутахассисларнинг маслаҳатлари ёрдамида ота-оналар болаларни экран олдида ўтказадиган вақтни бошқаришда ёрдам беришлари керак. Шуни унутмангки, фарзандларимизнинг келажаги учун ҳар биримиз масъулмиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Телефон экранидан чиқаётган ёруғлик онкологик касалликларни уйғотиши мумкин