18:13 / 23.11.2024
10

Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи

Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент 23 ноябр куни Тошкент шаҳридаги «Янгиҳаёт» индустриал технопаркида бўлди. Қайд қилинишича, Янгиҳаёт туманида 184 мингдан зиёд аҳоли яшайди.

Сўнгги йилларда кўплаб янги уйлар қурилиб, оилалар кўчиб келди. Улар учун шу яқин атрофда иш ўринлари ташкил этишга ҳаракат этилмоқда. «Янгиҳаёт» технопарки шу мақсадда ташкил этилган.

Давлат раҳбари технопаркдаги корхоналар маҳсулотларини кўздан кечирди.


- "Сўнгги йилларда тадбиркорларга яратилган шароитлар бугун ўз натижасини бераяпти. Ўзимизнинг ишбилармонлар мана шундай кўп хилда ва юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқараяпти. Бу имкониятларни ҳар йили кенгайтириб борамиз. Чунки тадбиркор иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи", деди президент.

Президентга технопаркдаги режалар бўйича маълумот берилди. Жумладан, қурилиш материаллари, электротехника, логистика ва хизмат кўрсатиш, текстил ва тўқимачилик саноати, озиқ-овқат саноати каби йўналишларда 386 миллион долларлик 46 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, технопаркдаги корхоналар учун мутахассислар тайёрлашда дуал таълим йўлга қўйилади.

Умуман, технопаркда 2025 йилда 235 миллион долларлик 37 та, 2026 йилда эса 50 миллион долларлик 1 та лойиҳа ишга туширилади. Натижада 10 мингта янги иш ўрни ва 35 миллион долларлик экспорт имконияти яратилади.

Таъкидланишича, ўтган ўн ойда Янгиҳаёт туманида 3 мингдан зиёд аҳоли доимий ишга жойлаштирилган, 6 мингта ўзини ўзи банд қилган шахс рўйхатдан ўтказилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи