Шавкат Мирзиёев 26 ноябр куни темир йўл ва авиация соҳасидаги давлат компанияларида трансформация жараёнларининг боришига оид тақдимот билан танишди.
Йиғилишда йўналишларни диверсификация қилиш, ташиш жараёнларини тезлаштириш, транспорт хизматлари таннархини пасайтириш масалалари муҳокама қилинди.
– Мамлакатимизда иқтисодиёт, савдо алоқалари йилдан йилга ривожланаяпти. Аҳоли даромади, ҳудудларнинг туризм салоҳияти ҳам ошаяпти. 2030 йилга бориб, ялпи ички маҳсулотимиз ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш мақсадини қўйдик. Шунинг учун транспорт «артерия»ларига алоҳида аҳамият беришимиз керак, деди президент.
Соҳада трансформацияни жадаллаштириш, қурилиш ва модернизация лойиҳаларини сифатли бажариш, халқаро кредит рейтинги олиш, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш, инвестицияларни самарали ишлатиш муҳим вазифалар қаторида саналди.
Қайд қилинишича, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳали аҳолини рози қиладиган даражага етгани йўқ. Халқаро рейтинг олиб, ташқи бозорга чиқиш кечикаяпти. Оқибатда таннарх юқорилиги учун чипта нархида сезиларли ўзгариш йўқ. Харажатларни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар ижроси суст. Шу боис консалтинг компанияси жалб қилиб, трансформация бўйича аниқ дастур ва «йўл харитаси» ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
«Uzbekistan Airports» тизимида асосийси – хизматларни кўпайтириш ва хусусий шерикликни кенгайтириш. Самарқанд аэропорти хусусий бошқарувга берилгач, парвозлар ва йўловчилар сони 5 баробар ошган. Энди Наманган, Андижон, Бухоро ва Урганч аэропортларида ҳам шундай мақсад кўзланган. Йил якунигача аэропортларда қўшимча хизматларни 2 карра кўпайтириш, даромадни 25 фоиз ошириш мўлжалланган.
Халқаро бозордан мустақил ресурс жалб қилиш, Навоий аэропорти терминалидан тўлиқ фойдаланиш чоралари белгиланди.
Давлат раҳбари рақамлаштиришни жадаллаштириш, режаларни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий натижадорликни ошириш бўйича топшириқлар берди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Конор Макгрегор жинсий зўравонликда айбдор деб топилди
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади
Криптовалюта билан боғлиқ битимлар Telegramʼнинг асосий даромад манбаига айланди