23:30 / 01.12.2024
37

Нукусда россиялик журналист қўлга олингани бўйича расмий изоҳ берилди

Нукусда россиялик журналист қўлга олингани бўйича расмий изоҳ берилди
Бугун, 1 декабр куни ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида россиялик суратга олиш гуруҳи аъзоси Алексей Пивоваров (Россия Федерациясида хорижий агент сифатида тан олинган) ва ўзбекистонлик журналист «Hook Report» мухбири Фериде Махсетова қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий изоҳ берди.

Унда айтилишича, дастлабки текшириш чоғида «чет эл журналистлари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан аккредитациядан ўтмасдан амалга оширилгани, бу амалдаги қонунчиликни бузиш эканлиги» аниқланган.

Агентлик мазкур фуқаролар Нукус шаҳар ички ишлар бўлимида бўлгани ва воқеанинг барча ҳолатлари текширилганини қўшимча қилган.

Шунингдек, Алексей Пивоваров ҳам телеграмдаги ўз каналида Ўзбекистон ИИВ ходимлари у билан суҳбатлашгани ва суҳбатдан сўнг қўйиб юборилганини айтди.

«Биз гаплашдик, ўзимиз ва режаларимиз ҳақида гапирдик, ходимлар мулойим ва яхши муносабатда бўлишди. Энди биз давом этамиз», – деб ёзади у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нукусда россиялик журналист қўлга олингани бўйича расмий изоҳ берилди