
Тошкент шаҳрида 1224 та ахборот планшети ўрнатилди, дея хабар берди пойхтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Айтилишича, пойтахтда жойлашган 907 та чиқинди йиғиш майдончаси ва 317 та маҳалла идораси биносига фойдали маълумотлар акс этган планшетлар ўрнатилди.
Ушбу планшетларда қуйидаги маълумотлар мавжуд:
- маҳалла харитаси;
- маҳалладаги чиқинди йиғиш майдончалари жойлашуви;
- сектор раҳбари, маҳалла раиси ва ҳудудга бириктирилган масъулларнинг телефон рақамлари;
- маҳалланинг паспорти;
- "Махсустранс" автомобили ҳайдовчисининг алоқа рақамлари ва келиб кетиш вақти.
Агар маҳаллага масъул раҳбарнинг маълумотларида ўзгариш бўлса, планшет "Махсустранс" ДУК томонидан янгиланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.