
Тошкент вилоятининг Оҳангарон ҳамда Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, “Ватанпарвар” ташкилоти Оҳангарон шаҳар клуби ўргатувчи устаси Ф.Х. фуқаро Р.К.га гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 900 долларни олган вақтида ушланган.
Зарафшон шаҳрида фуқаро И.И. фуқаро Ю.П.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида “В.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 700 доллар ва 2,3 млн сўмни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар