Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи, Telegram’даги «bakiroo» канали эгаси Отабек Бакиров устидан ИИВ ва прокуратурага шикоят аризаси киритди. Бу ҳақда О.Бакировнинг ўзи маълум қилди.
Иқтисодчининг айтишича, вазир каналидаги постларнинг бирида ҳақорат ва обрўсизлантириш ҳолатларини кўрган ва шу сабаб юқоридаги ташкилотларга шикоят киритган.
«Қизиқ тарафи, қачондир ҳайкал қўйиладиган Сағбон подстанцияси (шикоятга илова қилинган постда шу подстанция ҳақида гап кетади, -таҳр.) билан боғлиқ сурункали муаммо ёритилган пост 2023 йил 5 июнда ёки 1 йилу 7 ой аввал ёзилган. Мирзамаҳмудов органларга шикоят аризасини 2024 йил 10 октябрда, яъни бир йилу 4 ой ўтиб тақдим этмоқда», – деб ёзади Бакиров.
Иқтисодчининг аниқлик киритишича, у яшайдиган Тошкент вилояти Тошкент тумани электр тармоғи яқингача Сағбон подстанциясига уланган бўлган. Ҳозирда эса тумани электр тармоқлари юқоридаги подстанцияддан узилган ва бошқасига уланган.
Шикоят аризаси эса Жўрабек Мирзамаҳмудов тарафидан фуқаро сифатида эмас, балки вазир сифатида киритилган.
«Ариза ҳозирда пойтахт ИИБ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан ўрганилмоқда», – деб ёзади иқтисодчи. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Табатадзе "Нефтчи"га қайтди ва бошқа трансферлар
Олимлар кам ухлайдиган одам 2050 йилда қандай кўринишини тасвирлади
Трамп президентлик маоши ва пенсиясидан воз кечмоқчи