date
views 139

Тошкентда ўғил отасини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Тошкентда ўғил отасини пичоқлаб ўлдириб қўйди
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Учтепа туманида ўғил отасини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар тарқалди. Ушбу хабар юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент Учтепа туманида дўппослаган ўғли руҳий ҳаяжон ҳолатда ошхона пичоғи билан отасини қорин қисмига бир маротаба уриб тан жароҳат етказган. Отаси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан ЖКнинг 104-моддаси, 3-қисми, “д” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ўғил отасини пичоқлаб ўлдириб қўйди