"Лолазор" подкастидан кадрлар
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси фуқаро Отабек Бакировнинг устидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Жамоатчилик фаолига нисбатан Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ариза берган, вазир уни ҳақорат ва обрўсизлантиришда айблаган эди.
Бакировнинг маълум қилишича, ИИББ қарорига, хусусан, АОКАнинг вазир берган аризада кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси ва шикоятга сабаб бўлган пост ёзилганига 1,5 йилдан кўп вақт ўтгани асос қилиб кўрсатилган.
“Ички ишлар органларига мазкур иш юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ва ҳаракатлар учун фуқаровий ташаккур билдираман”, – дея қайд этди Отабек Бакиров.
Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги раҳбарининг шикоятига Бакировнинг 2023 йил ёзида ўз каналида эълон қилган пости сабаб бўлган. Постда Тошкен шаҳри Сағбон подстанциясидаги серияли авариялар ва таъмирлаш ишлари ҳақида сўз боради.
Отабек Бакиров бу аризани “аҳволи тобора оғирлашаётган энергетикадаги муаммоларни ечиш ўрнига, танқидни тўхтатишга, ёпиқлик муҳитини яратишга ва кучайтиришга уриниш” деб баҳолаган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”