11:16 / 20.12.2024
43

Тошкентда уч эркак ҳомиладор аёлга тегажоғлик қилгани учун 10 суткага қамалди

Тошкентда уч эркак ҳомиладор аёлга тегажоғлик қилгани учун 10 суткага қамалди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди кўчада ҳомиладор аёлни ҳақорат қилган уч нафар эркакка 10 суткадан қамоқ жазоси тайинлади. Улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича айбдор деб топилди.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, жабрланувчи тахминан соат 20:45 да ишдан уйига қайтаётганини айтган. Унга 30−40 ёшлардаги уч нотаниш эркак шилқимлик қила бошлаган. Улар ҳақоратли сўзлар ва беадаб хатти-ҳаракатлар қилишган.

Аёл ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Эркакларнинг шахсияти тез орада аниқланди. ИИББ томонидан эълон қилинган видеода улар узр сўрагани ва бундай хатти-ҳаракат бошқа такрорланмаслигига ваъда бергани акс этган.

«Кафедан чиқиб, дўстларимиз билан бирга кетаётган эдик. Йўлда бу аёлга дуч келдик. Мен алкогол таъсирида бўлиб, тасодифан унга туртилиб кетдим. Қилган ишимдан ва айтган гапларимдан қаттиқ пушаймонман. Минг бор узр сўрайман, мени кечиринглар», — деди эркаклардан бири.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда уч эркак ҳомиладор аёлга тегажоғлик қилгани учун 10 суткага қамалди