12:31 / 21.12.2024
28

Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг "Фарҳод" чегара божхона пости орқали нақд хорижий валюталарни олиб чиқишга бўлган уриниш фош қилинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қўшни давлатга чиқиб кетаётган йўловчи белгиланган тартибда божхона назоратидан шахсий кўрикдан ўтказилди. Ўтказилган шахсий кўрик натижасида фуқаро эгнидаги курткасини чўнтакларидан оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган 1 млн 350 минг Россия рубли нақд хорижий валютаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди