Давлат қабул комиссиясининг тегишли баёни бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун контрактни тўлаш муддати узайтирилди.
2024/2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун базавий ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2024 йил 31 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди:
- тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);
- ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тиклаган талабалар;
- Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар.
Қайд этилишича, бу 2024/2025 ўқув йилида қабул қилинган абитуриентлар учунгина амал қилади. Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, октябр охирларида бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2024 йил 1 декабрга қадар узайтирилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди