Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига борди

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига борди
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига борди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

«Пулково» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига борди
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига борди
Шундан сўнг Ўзбекистон президенти губернатор ҳамроҳлигида Исаакий майдонида пиёда сайр қилди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси 25-26 декабр кунлари Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ҳамда Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига борди
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига борди
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 7–8 октябр кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида ташриф буюриб, МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этган эди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар