
Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб 5 январь куни Тошкентнинг асосий кўчаларида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари бўлиб ўтди.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида соат 10:30 да Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари билан бошланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги
Ҳарбий бўлинмалар “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси (Сағбон ва Зарқайнар кўчалари орқали) – Ўзбекистон давлат табиат музейи – “Чорсу” бозори – Тошкент цирки (Зарқайнар кўчаси) – “Халқлар дўстлиги” санъат саройи (Ўзбекситон шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчаси) – Magic City майдони (Фурқат кўчаси) йўналиши бўйлаб ҳаракатланди.
Magic City майдонидаги тўхташ нуқтасида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги
Шу куни Тошкентнинг айрим кўчаларида соат 11: 00 дан соат 13:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар