06:00 / 06.01.2025
54

Фарғонада масъулиятсиз энага жиноий иш доирасида терговга тортилди

Фарғонада масъулиятсиз энага жиноий иш доирасида терговга тортилди
Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида кичик ёшдаги қизнинг энагаси туфайли оғир жароҳат олганлиги ҳақидаги хабар тарқалган эди.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатга муносабат билдириб, унинг айрим тафсилотларини маълум қилди.

Аниқланишича, Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Ғ.М (1988 йилда туғилган аёл) Россия Федерациясига ишлаш учун кетиши сабабли вояга етмаган қизи Ғ.И.(2022 йилда туғилган)ни расмий равишда ишончнома асосида М.Х. (1988 йилда туғилган аёл)нинг қарамоғига топшириб, 2024 йил август ойида жўнаб кетган.

Шунингдек, она энага М.Х.га хизмат ҳақи ва боланинг кунлик сарф-харажатлари учун пул жўнатиб турган.

2024 йил 15 ноябрь куни вояга етмаган Ғ.И яшаш хонадонидаги зинадан тушаётган вақтда йиқилиб, оғир тан жароҳати олганлигига қарамай, энага аёл боланинг соғлигини хавф остига қўйиб, уни шифохонага олиб бормаган.

Оқибатда болага бош мия лат ейиши ва бошқа ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикастлар ташхиси қўйилган.

2024 йил 28 декабрь куни фуқаро М.Х.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 117-моддаси 1-қисми (Хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият