06:00 / 11.01.2025
30

Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди

Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Бўстонлиқ тумани Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигига қарашли Ахсарсой ҳудудида назорат рейд тадбирлари олиб борилди, деб хабар берди Экология вазирлиги.

Фото: Экология вазирлиги
Маълум қилинишича, рейд давомида ҳудудда ҳайвон териси топилган. Ашёвий далил Фанлар академияси Зоология институти томонидан ўрганилганида Тян-Шан қўнғир айиғига тегишли эканлиги маълум бўлган.

Ўрганиш давомида айиқ номаълум шахслар томонидан қўлбола сиртмоқ ёрдамида ўлдирилгани, териси қолдирилиб, бошқа қисмлари олиб кетилгани аниқланган.

Фото: Экология вазирлиги
Ҳолат юзасидан тўпланган маълумотлар ҳуқуқбузарларнинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида Тошкент вилояти ИИББга юборилган. Аниқлик киритилгач, қонуний тартибда тегишли чора кўрилиши таъминланади.

Маълумот учун, қўнғир айиқ заиф, кенг, бироқ мозаик тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китобига ва CITES’нинг I иловасига киритилган. Овлаш тақиқланган ҳайвон ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият