Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда 13 январ куни BYD транспорт воситаси ҳайдовчиси Йўл-ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиши оқибатида икки пиёда жароҳат олгани тасвирланган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБнинг маълум қилишича, видеода тасвирланган ҳолат 7 январ куни Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган.
Қайд этилишича, соат 16:45 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик кўчаси 53-уй қаршисида ҳайдовчи 25 ёшли Т.Л. BYD русумли транспорт воситасини бошқариб келаётиб, оралиқ масофани сақламагани оқибатида тартиб солинган пиёдалар ўтиш жойида ўзидан олдинда пиёдаларга йўл бериш мақсадида тўхтаган Nissan билан тўқнашган. Ўз навбатида 59 ёшли З.Э. бошқарувида бўлган Nissan тўқнашув зарбидан сўнг йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб кетиб, пиёдалар йўлагидан ўтаётган 22 ёшли А.Ў. ҳамда 33 ёшли А.З.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёдаларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда аэротакси хизмати жорий этилади
Зоминда тирик илон еган эркак жаримага тортилди
Жиззахда ўқитувчилар фирибгарлик қурбони бўлишди
Тошкентда “Malibu-2” ҳайдовчисига чора кўрилди
Ўзбекистонда таълим муассасаларининг ошхоналари тадбиркорларга ижарага берилади
Самарқандда сифатсиз алкогол сабаб 5 киши ҳаётдан кўз юмди