Фото: Транспорт вазирлиги
Ўзбекистонда аэротакси хизмати ва VIP такси жорий этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Шавкат Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда БААнинг Жетех компанияси таъсисчиси Адел Мардини ўртасида учрашув ўтказилди. Унда Транспорт вазирлиги ва Жетех компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Таъкидланишича, ушбу меморандум Ўзбекистон фуқаро авиацияси соҳасида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун замин яратади. Хусусан, Жетех компанияси “Тошкент—Шарқий” аэропортида ФБО шаклида давлат хусусий шерикчилиги асосида VIP ва CIP мижозларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича инвестицион лойиҳани амалга оширади.
Ушбу лойиҳа доирасида кичик авиация соҳасида таъмирлаш, сотиш ва сақлаш хизматлари йўлга қўйилади. Аэротакси хизмати ва VIP такси жорий этилади. Бу эса ўз навбатида туризм соҳасининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда VIP мижозлар учун қулайлик яратади.
“Йўловчиларга юқори даражадаги хизмат кўрсатишни таъминлайдиган мазкур лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши пойтахтимиз нуфузи ва жозибадорлигини янада оширишга хизмат қилади. Қолаверса, мамлакатимизда бизнес авиация соҳасида 200 дан кўпроқ юқори малакали иш ўринлари яратилишига эришилади. Бир сўз билан айтганда, Жетех компаниясининг илғор тажрибасига таянган ҳолда мамлакатимизда бизнес авиациясини ишончли ва барқарор ривожланишини таъминлашга эришилди”, дейилади хабарда.
Жетех компанияси ҳақида
Фото: Жетех
Компания 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, 5 қитъада 30 та бизнес бирлашмасига эга глобал тармоқни ташкил этган. Бутун дунё бўйлаб 50 дан ортиқ нуқталарда, жумладан Яқин Шарқ, Европа, Осиё-Тинч океани минтақаси, Африка ва Америкада кун-у тун мижозларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.
БААнинг Жетех компанияси Ўзбекистон авиация бозорига кириши ҳақида 2020 йилда маълум қилинганди. Компания ўз маблағлари ҳисобидан Тошкент халқаро аэропорти инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида йўловчилар ва бизнес авиацияга хизмат кўрсатувчи янги махсус терминал ва ангар қуришни режалаштираётгани айтилганди.
ФБО (Fixэд Басе Оператор) — аэропортларда ҳаво кемалари ва йўловчиларга комплекс сервис хизматлари кўрсатувчи, хусусан, ҳаво кемаларига ёқилғи қуйиш, тўхташ жойи, ангарда сақлаш, техник ва таъмирлаш хизматларини кўрсатиш, ҳаво кемаларини ижарага бериш, чартерларни сотиш, такси ва яна бошқа кўплаб хизмат турларини кўрсатувчи ташкилотдир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда ғаройиб фирибгарлик содир этилди: “Ойи, мен аварияга учрадим”
Руҳий касалликлар шифохонасидаги ҳаёт: “Ҳеч бир сабабсиз хаста бўлаётганлар бор”
"Instagram"даги фирибгар жавобгарликка тортилди
Шавкат Мирзиёевнинг Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги
Зоминда тирик илон еган эркак жаримага тортилди
Жиззахда ўқитувчилар фирибгарлик қурбони бўлишди