Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги маҳаллаларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди.
Маълум қилинишича, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога туман ҳудудида 4 та савдо дўкони қуриши учун юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали жами 210 квадрат метр ер майдонини ауцион савдоларида ютиб, номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. У бунинг эвазига 30 минг доллар олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Фото: Видеодан кадр
Ушбу шахс муқаддам ҳам Жиноят Кодексининг 167, 168, 205 ва бошқа моддалари билан 3 маротаба судланган бўлган.
Ҳозирда ҳоким ёрдамичисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (Пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар