12:23 / 17.01.2025
0

Бош режа тасдиқланди: Самарқанд шаҳрини қандай ўзгаришлар кутмоқда?

Бош режа тасдиқланди: Самарқанд шаҳрини қандай ўзгаришлар кутмоқда?
Самарқанд шаҳрининг экологик бош режаси тасдиқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Самарқандда шаҳарни барқарор ривожлантиришга қаратилган экологик "мастер-режа" тасдиқланди. Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши қарори қабул қилинди. Ушбу стратегик режа атроф-муҳитни бошқаришни такомиллаштириш, қулай шаҳар муҳитини яратиш ва минтақанинг иқлим ўзгаришига чидамлилигини кучайтиришга қаратилган”, — дейилади хабарда.

Экологик "мастер-режа" Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқлим ўзгариши миллий маркази ва Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Режа 2024 йил июль ойида тақдим этилган Иқлим ўзгариши миллий марказининг “Green Cities” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.

Бу лойиҳа шунчаки ташаббус эмас, балки мустақил, йирик лойиҳа бўлиб, шаҳарларнинг экологик барқарорлигининг йиллик рейтинги, экологик "мастер-режа"ларни ишлаб чиқиш ва уларни мамлакатимиз ҳудудларида босқичма босқич амалга оширишни ўз ичига олади”, — дея аниқлик киритилган хабарда.

Айтилишича, "мастер-режа"ларни амалга ошириш натижалари Вазирлар Маҳкамасига киритилиб, рейтинг ва иш натижаларига кўра ҳудудий раҳбарларни рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилинади.

Сўров натижалари шуни кўрсатдики, самарқандликларнинг 60 фоизи атроф-муҳит ҳақида қайғуради, 37 фоизи ҳавонинг ифлосланиши, 13 фоизи сув танқислиги, 8 фоизи эса чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларга асосий муаммолар сифатида қарайди. Шаҳар аҳолиси яшил ҳудудларни кенгайтириш (23%) ва чиқиндиларни бошқаришни яхшилаш (22%)ни энг устувор чора-тадбирлар деб ҳисоблайди”, — дея қайд этилган хабарда.

Маълумот учун, Самарқанддаги яшил майдонларнинг улуши ҳар 100 минг аҳолига 21,4 фоизни ташкил этади.

"Мастер-режа"да қуйидагилар назарда тутилган:
  • "Мастер-режа"га янги боғлар яратиш ва қурғоқчиликка чидамли дарахт экиш лойиҳалари киритилган;
  • ҳаво сифатини яхшилаш учун жамоат транспортини модернизация қилиш, экологик тоза технологияларни жорий этиш ва саноат объектларини модернизация қилиш режалаштирилган;
  • шаҳарда ҳар йили 219 минг тонна чиқинди ҳосил бўлади, умумий ҳажмнинг 1% дан камроғи қайта ишланади. "Мастер-режа" доирасида янги экологик чиқинди полигони яратилиб, чиқиндиларни ажратиш тизими жорий этилади;
  • шаҳар сув таъминоти тизимида сув йўқотишлари 24 фоизни ташкил этади. Уларни қисқартириш учун инфратузилмани модернизация қилиш, сувни тозалаш тизимларини такомиллаштириш ва қайта ишлаш технологияларини жорий этиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябрь ойида халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши қарори билан Бухорода ҳам шундай бош режа тасдиқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият