
Тошкент метрополитенида 19 ёшли йигит ўзини поезд остига ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.
Қайд этилишича, 17 январ куни соат 22:40 ларда Қўйлиқ йўлининг «Турон—Дўстлик» йўналишида ҳаракатланаётган электропоезд «Олмос» бекатига кириб келаётган вақтида, 2006 йилда туғилган йигит ўзини унинг остига ташлаган.
Бекатда хизмат олиб бораётган наряд ходимлари жабрланган фуқарони вагон тагидан чиқариб олган. Йигит тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага юборилган.
Таъкидланишича, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.