16:10 / 21.01.2025
238

Тошкент аэропортида икки қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган аёл ушланди

Тошкент аэропортида икки қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган аёл ушланди
Фото: ИИББ
Тошкент халқаро аэропортида 2 нафар қизни алдов йўли билан Туркияга жўнатаётган шахс қўлга олинди.

Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, Нурафшон шаҳрида яшовчи 25 ёшли аёл Н.К. осон пул топиш мақсадида Бекобод шаҳри ва Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 21 ёшли икки қиз — С.Т. ва М.М.ни катта пул топишга ишонтирган.

Бироқ у қизларни аэропортда Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳозирда гумонланувчига нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари бошланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият