14:20 / 27.01.2025
152

Имкониятдан унумли фойдаланиш зарур, акс ҳолда ...

Имкониятдан унумли фойдаланиш зарур, акс ҳолда ...
Сирдарёда савдо мажмуаси банк ихтиёрига ўтказилди. Бироқ, имкониятдан оқилона фойдаланмасдан кредит маблағларини ўз вақтида қайтармаслик ҳолатлари ҳам, афсуски, учраб туради.

Бундай ҳолатларда, банклар кредитни ундириш учун судга мурожаат қилишади ва судлар ижро этиш учун ҳужжатларни Бюро органларига юборишади.

Давлат ижрочилари кредитни ундириш учун дастлаб, қарздор томонни огоҳлантириб, унга имконият беришади. Лекин натижа бўлмагач, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилади. Корхонага тегишли бўлган объектлар, гаров мулки ва бошқа мол-мулклар аукцион савдоларига ҳам чиқарилиши мумкин.

Мисол учун, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан “Асака банк” АЖ фойдасига қарздор “С.П” МЧЖдан жами 23,9 млрд. сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасига кўра қарздор жамиятга тегишли бўлган Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Шодлик МФЙда жойлашган кўчмас мулк биноси хатланиб, 11,4 млрд. сўм бошланғич нархда аукцион савдосига қўйилган.

Мазкур гаров мулки ўтказилган аукцион савдоларида сотилмаганлиги сабабли 10 фоиз арзонлаштирилган 10,3 млрд. сўм нархда кредит қарздорлиги эвазига ундирувчи “Асака банк” АЖ балансига топширилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият