17:20 / 27.01.2025
1 019

11 ёшли қизини калтаклаб ўлдирган андижонлик эркакка қандай жазо тайинланди?

11 ёшли қизини калтаклаб ўлдирган андижонлик эркакка қандай жазо тайинланди?
Андижонда буфетдан сўроқсиз егулик олган қизини калтаклаб ўлдирган эркак жазоланди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Қотиллик 2024 йилнинг октябрида вилоятнинг Марҳамат туманида содир бўлган. Эркак ўзининг 11 ёшли қизини қўл-оёғини арқон билан боғлаб қўйиб, автомашина эҳтиёт қисми бўлган чарм билан аёвсиз дўппослаган. Қиз олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

Фото: Видеодан кадр
Воқеа тафсилотларидан маълум бўлишича, 6-синф ўқувчиси бўлган қиз мактаб буфетидан сўроқсиз егулик олиб еган. Бу ҳолат бир неча маротаба такрорлангани учун мактаб ўқитувчиси қизнинг устидан отасига шикоят қилган. Буни эшитган ота уни уйга олиб келиб, жазолаш мақсадида қора резина камар билан кўп маротаба уриб, қасддан оғир тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан суд иши жиноят ишлари бўйича Андижон тумани судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи ота Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

2024 йил 14 ноябрда “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинганди. Қонун 2025 йил 15 майдан кучга киради. Унда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича умумий ва индивидуал чора-тадбирлар белгилаб берилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият