15:10 / 28.01.2025
23 018

Ўзбекистон ҳаво йўлларида 4 та йўналишда янги рейслар очилмоқда

Ўзбекистон ҳаво йўлларида 4 та йўналишда янги рейслар очилмоқда
28 январ куни “Uzbekistan Airways” АЖ ташкил топганига 33 йил тўлгани муносабати билан жамият раҳбарияти ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Расмийларга кўра, 2025 йил баҳорида 5 та янги самолёт олиб келиниб, 4 та йўналишда янги рейслар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Улар:
- Тошкент – Мадрид;
- Тошкент – Шенжен;
- Фарғона – Урумчи;
- Фарғона – Дели йўналишида парвозини амалга оширади.

Хитойга рейсларнинг очилиши Ўзбекистон ва Хитой ўртасида март-апрел ойларида кутилаётган визасиз режим жорий этилишига тўғри келиши ҳам қайд этилди.

АЖ 2029-2032 йилларда Boeingʼдан 14 та Dreamliner сотиб олишини ҳам эълон қилган. Ҳозирча уларнинг нархи борасида қўшимча маълумотлар мавжуд эмас.

Қолаверса, Европага парвозлар Россия эмас, фақат Туркия ва Озарбойжон орқали амалга оширилаётгани ҳам қўшимча қилинди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият