Президент томонидан «Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Келгуси ўқув йилидан ИИВ Академиясида «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналиши бўйича бакалавриатга қабул бошланади. Ўқиш муддати тўрт йилни ташкил этади.
Математика, информатика, дастурлаш ва ахборот технологияларидан халқаро, минтақавий ва республика олимпиада совриндорлари дастлабки танловдан ўтгандан сўнг якуний якка тартибдаги суҳбатсиз ўқишга қабул қилинади.
Ўз навбатида, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислигига қабул бошланади. Ўқиш муддати бир йилни ташкил этади. Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан белгиланадиган халқаро нуфузли IT-сертификатларга эга бўлган номзодлар «Информатика ва ахборот технологиялари» фанидан имтиҳонлардан озод этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар