
31 октябрь куни тушликдан кейин таниқли актёр Матёқуб Матчонов, Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг амнистия тўғрисидаги қарорига мувофиқ, суд залидан озод қилинди, деб хабар беради "Подробно" нашри.
Ўзбекистонда xизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов 4 июлда махсус хизмат ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.
60 ёшли Матчонов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 189-моддаси (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 184-моддаси (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) бўйича айбланганди.
Маълумотларга кўра, актёр маҳкама жараёнида ўзига қўйилган айбловларни рад этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар