09:47 / 10.02.2025
147

Янгиҳаёт туманида маст ҳайдовчи туфайли 5 та автомобил тўқнашди

Янгиҳаёт туманида маст ҳайдовчи туфайли 5 та автомобил тўқнашди
Жорий йилнинг 8 феврал куни соат 15:30 ларда Янгиҳаёт тумани, Янги Сергели кўчаси Index бозор ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2002 йилда туғилган Б.Х. бошқарувидаги Lacetti, 1984 йилда туғилган С.М. бошқарувидаги Lacetti, 1998 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувидаги BYD, 2001 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги Spark ва 1998 йилда туғилган И.М. бошқарувидаги BYD ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Lacetti, ҳайдовчиси 2002 йилда туғилган Б.Х. маст ҳолатда рул бошқарувини йўқотиб ЙТҲ содир этган.

ЙТҲ натижасида Spark русумли автомашина ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган А.Э. ва йўловчиси, 2000 йилда туғилган Ф.У.га шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият