06:25 / 11.02.2025
151

Тошкентда 8,3 кг гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётган шахс ушланди (видео)

Тошкентда 8,3 кг гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётган шахс ушланди (видео)
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Тезкор тадбирда Иван исмли шахс қўлга олинди. Унинг хонадони холислар билан кўздан кечирилганда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Гумонланувчи мазкур гиёҳвандлик воситаларини интернет орқали олиб, граммларга ажратиб, яшириш йўли билан тарқатиб келган.

Олинган гиёҳвандлик воситалари 8 кг 303 грамм бўлиб, баҳоси 4 млрд 317 млн сўмни ташкил этади.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ушбу шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мазкур моддага кўра суд ҳукми билан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият