
Сенат «Қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талаблар белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонунни маъқуллади.
Қонун билан, бундай қонунбузарликка йўл қўйган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида, агар шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима қўллашни назарда тутувчи меъёр киритилмоқда.
Бунда давлат экологик назорати инспекцияси мазкур ҳуқуқбузарликларни аниқлашга ҳамда жавобгарликка тортишга масъул бўлади.
Маълумотларига кўра, 500 кв.м. очиқ қурилиш майдонидан йилига ўртача 50 тонна чанг ва қум зарралари ҳавога кўтарилади.
Қурилиш майдонида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар (чангни бостириш учун осма ёмғирлатгич ва сув пуркагичлардан фойдаланиш) шаҳарсозлик қоидаларига киритилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар