21:30 / 21.02.2025
3 613

Кейинги ҳафтада ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда

Кейинги ҳафтада ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда
Ўзбекистон бўйича об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет» агентлиги.

24–27 феврал кунлари республика ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади, айрим жойларда кучли бўлади.

Ёмғир ёғиб, 25–27 феврал кунларида қорга айланади. Шимолда вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача, баъзида 23–25 метр/сониягача кучайиши мумкин.

26–27 феврал кунларига бориб ҳаво ҳарорати кечалари 0…–5 даражагача, шимолда –6…–9 даражагача, кундуз кунлари 0…+5 даражагача пасаяди.

Бундан олдинроқ дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туриши, шанба ва якшанба кунлари аксарият ҳудудларда ҳарорат кечалари +3…+8 даража, кундуз кунлари +15…+20 даража, баъзи жойларда +22 даражагача бўлиши кутилаётгани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият