14:54 / 22.02.2025
443

Тўхташ талабини бажармаган ҳайдовчиларга жазо чораси кучайтирилди

Тўхташ талабини бажармаган ҳайдовчиларга жазо чораси кучайтирилди

Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш бўйича қонунга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) учинчи қисм билан тўлдирилмоқда.

Транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан ички ишлар органи ходими ёки ходимларининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз кетма-кет бир неча марта бажармаслик транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум қилиш билан бирга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (11,25 миллион сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодекси 261-1-модда (Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқариш ёки текширувдан ўтишдан бош тортиш) билан тўлдирилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият