
Фото: Видеодан кадр
ИИВ хабарига кўра, вилоят ҳудудида олиб борилган тадбирлар доирасида 106 та жиноий, 596 та маъмурий, жами 702 та ҳолат аниқланди. 117 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, 633 нафар шахсга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. 39 та жиноят фош этилиб, 30 нафар қидирувдаги шахслар ушланди. 1123 нафар шахс расмий огоҳлантирилди.
Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Хўжаобод туманида яшовчи шахс 2 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтиб, эвазига 300 минг доллар талаб қилган. У келишилган пуллардан 50 минг долларни олган вақтида ушланган.
Яна бир ҳолатда, 1967 йилда Андижон шаҳрида туғилган шахс яшаш уйи ертўласида гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. 2 кг 37 грамм марихуана ва 86 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотишни кўзлаб сақлаб келаётганлиги фош этилди.
Ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирувчи-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар