Тошкент вилоятида вазни 7 килодан зиёд қизалоқ туғилди (видео)

Тошкент вилоятида яна 7 килодан зиёд бўлган чақалоқ туғилди, деб хабар бермоқда ССВ ахборот хизмати.
Унга кўра, Янгийўл шаҳар туманлараро перинатал марказида вазни 7 килограмм 3 грамм бўлган қиз бола чақалоқ дунёга келди. Чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Қизалоқ кесарча кесиш орқали туғдирилган, бу аёлнинг тўртинчи фарзандидир.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозирда она ва бола шифокорлар назоратида.

Фото: ССВ
Бундай ҳолат ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳам Нурафшонда кузатилган бўлиб, салкам 7 килолик вазндаги ўғил бола чақалоқ туғилган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Унга кўра, Янгийўл шаҳар туманлараро перинатал марказида вазни 7 килограмм 3 грамм бўлган қиз бола чақалоқ дунёга келди. Чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Қизалоқ кесарча кесиш орқали туғдирилган, бу аёлнинг тўртинчи фарзандидир.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозирда она ва бола шифокорлар назоратида.

Фото: ССВ
Бундай ҳолат ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳам Нурафшонда кузатилган бўлиб, салкам 7 килолик вазндаги ўғил бола чақалоқ туғилган эди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…