14:47 / 02.03.2025
1 195

Ўзбекистон ва Афғонистон савдо ҳажмини 3 млрд долларга етказмоқчи

Ўзбекистон ва Афғонистон савдо ҳажмини 3 млрд долларга етказмоқчи
© Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Сурхондарё вилоятида Афғонистон савдо вазири Нуруддин Азизий билан учрашди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Лазиз Кудратов ва Нуруддин Азизий бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятидаги "Термиз" халқаро савдо марказига ташриф буюрди. Учрашувда Ўзбекистон-Афғонистон савдо-иқтисодий муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Лазиз Қудратов Афғонистон савдо вазири Нуруддин Азизий билан учрашув ўтказди
© Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

“Суҳбат давомида ўзаро савдо ҳажмини 3 миллиард долларга етказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, савдо билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика, озиқ-овқат ва тоғ-кон саноати соҳаларида ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирлар кўриб чиқилди.

© Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ташриф доирасида ҳар икки томондан 60 га яқин тадбиркор иштирокида B2B музокаралари ташкил этилди. Унда ишбилармон доиралар вакиллари янги алоқаларни ўрнатиш, янги қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга оширишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш имконига эга бўлишди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият