
Ҳар бир бола учун энг улуғ макон – унинг оиласидир.
Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ижро варақасига асосан 5 ёшли қизалоқни онаси Д.Нусратованинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор ижро ҳужжати ижросини ихтиёрий бажариши юзасидан огоҳлантирилган бўлса-да, қизалоқ онасига қайтарилмаган. Шу сабабли, жорий йилнинг 13 январь куни қарздорга нисбатан маъмурий жарима қўлланилган.
Жорий йилннинг 24 февраль куни ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланди.
Ижро ҳаракатлари жараёнида қонун устуворлиги таъминланиб, қизалоқ онасига қайтарилди. Аммо бу жараён нафақат ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси, балки оиланинг қайта тикланиши, муҳаббат ва меҳр ғалабаси билан якунланди.
Бюро ходимлари оиланинг фарзанд ҳаёти ва келажаги учун нақадар аҳамиятли эканлиги, ҳар бир оилада турли синовлар, тушунмовчиликлар бўлиши, аммо муҳаббат ва кечиримлилик уларни енгишнинг энг тўғри йўли эканлиги юзасидан тушунтиришлари орқали бир оиланинг тақдири ижобий якун топди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар