date

Қорақалпоғистонда МИБ ходимлари оналарни байрам билан табрикламоқда

Қорақалпоғистонда МИБ ходимлари оналарни байрам билан табрикламоқда
Шу кунларда юртимиз бўйлаб “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами кенг турда нишонланаётган бўлиб, ҳар бир аёл кишини байрам муносабати билан табриклаш, уларни байрам тадбирларига таклиф этиш ишлари ҳар бир соҳада амалга оширилмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари ҳам ҳудудлардаги алимент олувчи ижтимоий ёрдамга муҳтож оналарни “8-март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами билан табрикламоқда.

Тадбир давомида, ходимларимиз ёрдамга муҳтож оналарнинг хонадонида бўлиб, уларни байрам билан табриклаб, фарзандларига қизиқарли ва фойдали китоблар совға қилишмоқда.

Бу эса ўз навбатида, фарзандларнинг маънавий етук ва комил инсон бўлиб шаклланишига хизмат қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистонда МИБ ходимлари оналарни байрам билан табрикламоқда