
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қашқадарёда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 10 март куни Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Дўстлик МФЙ ҳудудида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасининг ҳовлисида жойлашган иккита 9 тоннали сиғим ёнган.
Воқеа жойига қутқарув хизматидаги тўртта ёнғин қутқарув бўлинмалари соат тахминан 22:04 да етиб бориб, соат 22:33 да ёнғинни тўлиқ ўчирган.
Ёнғин оқибатида икки нафар фуқаро куйиш тан жароҳатини олган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.
«Ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда», — дейилади хабарда.
Фото: ФВВ матбуот хизмати «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар