00:32 / 12.03.2025
203

Ота-онаси ярашган кун, фарзандлар учун энг бахтли онлар бўлди

Ота-онаси ярашган кун, фарзандлар учун энг бахтли онлар бўлди
Янги қурилган оила турмуш машаққатлари, тақдир зарбалари билан мустаҳкамланади ва тобланади.

Бу синовлардан муваффақиятли ўтганларгина бахтли ҳаёт кечиради. Ҳаловат топади. Аммо ўта олмаганлар қоқилади. Муаммолар гирдобида қолади.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси Риштон туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 07.08.2020 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор К.М.дан ундирувчи А.Б.нинг фойдасига 1 нафар фарзанлари таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Ижро ҳужжати юзасидан бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилди ва қарздор суд қарори билан таништирилди ҳамда барча вужудга келувчи ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.

Бундан ташқари, Бюро ходимларининг олиб борган тушунтиришлари ва сайъ-ҳаракатлари натижасида ушбу оиланинг ярашувига эришилди ҳамда алимент тўлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига биноан тамомланди.

Энди улар мустақил юртимизнинг мустаҳкам қўрғонлари саналади. Бундай хайрли ишларда болажонларимизнинг қувончи чексиз.

Оила – муқаддас. Уни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз. Бундай хайрли ишлар давом этади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият