20:22 / 12.03.2025
28

Тошкент шаҳрида Lacetti автомашинаси дарахтга бориб урилди


Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида Lacetti автомашинаси дарахтга бориб урилди
Қайд этилишича, 12 март куни соат 10:45 ларда Чилонзор тумани 2-Қатортол кўчасида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, дарахт билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ оқибатида транспорт воситаси техник шикастланган, ҳайдовчи ва йўловчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган.

Telegramʼдаги «Tashkent land» канали Lacetti юқори тезликда дарахтга бориб урилганини ёзмоқда. Зарб кучли бўлганидан машинанинг двигатели йўлга учиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, феврал охирларида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида автобус дарахтга бориб урилган эди. Бунга жамоат транспорт воситасининг юриш қисмидаги техник носозлик сабаб бўлган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият