14:06 / 14.03.2025
22

20-30 март кунлари «Ёшлар туризми ҳафталиги» ўтказилади

20-30 март кунлари «Ёшлар туризми ҳафталиги» ўтказилади
2025 йил 20-30 март кунлари Наврўз байрами муносабати билан Туризм қўмитаси томонидан «Ёшлар туризми ҳафталиги» тадбирлари ўтказилади. Ҳафталик доирасида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўқувчи, талаба ва ёшларни республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишларига чорлаймиз.

Ушбу ҳафталик доирасида республикадаги жойлаштириш воситалари ҳамда овқатланиш шохобчалари томонидан 20 фоизгача чегирмалар жорий этилди.

Шунингдек, «Вақф» хайрия фонди томонидан юртимиздаги 182 та зиёратгоҳлар ва муқаддас қадамжоларда бепул саёҳат қилиш ҳамда музей ва зиёратгоҳларга кириш чипталари учун 50% гача чегирмалар белгиланган.

Қайд этиш жоизки, «Ёшлар туризми ҳафталиги» Президентнинг 2022 йил 30 апрелдаги «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўтказилиб келинмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият