USD: 12938.11   EUR: 14076.66   RUB: 149.99

Қўқонда тез тиббий ёрдам машинасида ўтин ташилди

Бугун, 13:01 47 Жамият
Қўқонда тез тиббий ёрдам машинасида ўтин ташилди
Ижтимоий тармоқларда “Қўқонда тез тиббий ёрдам машинаси ўтин ташимоқда” сарлавҳасида видеолавҳа тарқалди. Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, шу йилнинг 13 март куни Қўқон шаҳар 10-сонли оилавий поликлиникага тегишли тиббий ёрдам автомашинасида ҳайдовчи Ғ.А. ўз бошимчалик билан дарахт кўчатларини юклаган ҳолатда ҳаракатлангани аниқланди.

Поликлиникада ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу ҳолат бўйича Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси масъуллари иштирокида танқидий йиғилиш ўтказилди. Унда ҳайдовчи Ғ.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, поликлиника бош шифокори Ф.М.га ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани, автомашиналардан унумли ва самарали фойдаланиш чораларини кўриш бўйича ҳайдовчилар ўртасида етарли даражада йўриқнома ўтказиб, тушунтириш ишларини олиб бормагани учун ҳайфсан интизомий жазоси берилди.

arenda kvartira tashkent
Мавзуга оид янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Кўп ўқилганлар