
Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 16.08.2023 йилдаги ижро ҳужжатида қарздор “Great shopping center” МЧЖ ундирувчи “Агробанк” АТБ Улуғнор филиали фойдасига 97,4 млн. сўм кредит қарзини тўлаши кўрсатилган. Шу билан бирга, ундирувни Д.Х.га тегишли “музқаймоқ кафеси”га қаратиш белгиланган.
Бюронинг Улуғнор туман бўлими ходимлари ижро ҳаракатлари олиб бориб, қарздорларга огоҳлантиришлар берган. Шунга қарамай, кредит қарзлари тўланмагач, туманнинг Шаҳриобод маҳалласида жойлашган “музқаймоқ кафеси” хатлаб қўйилди.
Хатланган бино 308 млн. сўмга баҳоланган бўлиб, ҳозирда ушбу бино электрон онлайн-аукцион савдосига қўйилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар