
Жорий йил 11 мартдаги Президентнинг ПҚ-100-сон қарори билан уй-жой ва бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини оширишнинг келгуси 5 йилдаги асосий йўналишлари белгиланди.
Жумладан:
- соҳада ягона давлат сиёсатини юритиш, илғор хорижий тажрибалар асосида стратегик таклифларни ишлаб чиқиш, иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятини бошқарувчи ва мувофиқлаштирувчи ташкилот ташкил этилади;
- марказлашган иссиқлик таъминотига уланмаган тўрт ва ундан юқори қаватли кўп квартирали уй-жойларнинг иситиш тизимида локал қозонхоналар қуриш ва бошқа муқобил технологияларни жорий этиш ҳисобига бир хонадоннинг газга бўлган талабини камида 20 фоизга камайтирилади.
Шунингдек, қуйидаги тадбирлар амалга оширилади, жумладан:
- марказлашган иссиқлик тизимларидаги эскирган 103 та қозонхона ва 1,6 минг километр иссиқлик тармоғи янгиланади;
- давлат-хусусий шериклик асосида 9 та, халқаро молия институтлари иштирокида 13 та шаҳар ва туманда модернизация лойиҳалари амалга оширилади;
- марказлашган иссиқлик таъминоти қамрови 37 фоиздан 58 фоизгача етказилади, тизимдаги йўқотишлар 38 фоиздан 20 фоизгача қисқартирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар