
Маълумки, бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан энергия учун тўловлар ўз вақтида тўланиб келинмоқда, тўлов интизоми тубдан ўзгарган. Аммо, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома шартларини бажармасдан, истеъмол қилган энергиясининг пулларини ўз вақтида тўламайдиганлар ҳам учраб туради.
Мажбурий ижро бюроси Зомин тумани бўлими иш юритувидаги ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига қарздор 12 та тадбиркор ва фермер хўжаликларига тегишли трансформаторлар қарздорликлар эвазига хатланди.
Келгусида ушбу мулклар аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллардан мавжуд қарздорликлар қопланади.
Мажбурий ижро бюроси электр энергияси учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар