10:00 / 24.03.2025
534

Тошкентга Қозоғистоннинг халқаро сайёҳлик поезди келди

Тошкентга Қозоғистоннинг халқаро сайёҳлик поезди келди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, 22 март куни Қозоғистоннинг халқаро сайёҳлик поезди — “Жибек Жолй” (Ипак Йўли) Тошкент марказий вокзалига етиб келди.

Поездда келган 400 нафардан ортиқ сайёҳлар Ўзбекистоннинг бой маданияти, урф-одатлари ва тарихий мероси билан танишиш имкониятига эга бўлади.

“Жибек Жолй” поезди саёҳатчиларга тарихий шаҳарларга бемалол ташриф буюриш, табиий гўзалликлардан баҳраманд бўлиш ва маданий мерос билан яқиндан танишиш имконини яратади.

“Жибек Жолй” сайёҳлик поезди ўзининг илк қатновини ўтган йилнинг ноябр ойида амалга оширган. Лойиҳанинг асосий мақсади туризмни ривожлантириш, минтақалараро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат. Шунингдек, халқаро туризм йўналишларида қулай ва хавфсиз транспорт тизимини яратиш ҳам муҳим вазифалар сирасига киради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият