
Нафс балоси инсонни турли қинғир ишларга бошлаб, охир-оқибат ўз домига тортади. Айниқса, тайинли иш жойига эга бўла туриб, мансабини суиистеъмол қилганларни оқлаб бўлмайди.
Асака туманида иккита масъулияти чекланган жамиятининг мансабдорлари ўзаро тил бириктириб, фуқароларнинг томорқа ерларини суғориш мақсадида бюджет маблағлари ҳисобидан артезиан қудуқларни қазиш ва таъмирлаш ишлари учун лойиҳа ҳужжатларини қўлга киритган.
Дастлаб, биринчи қудуқ қазиб берилган бўлса-да, иккинчи қудуқ қазиб битказилмасидан ўша ҳудуддаги фермер хўжалиги томонидан қазилган қудуқни янги қазилган деб ҳужжатлар сохталаштирилган. Шунингдек, бюджет маблағларидан 120 млн. сўм ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман суди томонидан ҳуқуқбузарларнинг бирига ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ва бирига жиноий жарима жазоси тайинланган.
Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими томонидан жавобгар шахсдан 30 млн. сўм миқдорда жиноий жарима пуллари ундирилиб, давлат бюджетига ўтказилиши таъминланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар