20:57 / 25.03.2025
117

Икки миллиард сўмлик “MAN” автотранспорт воситаси кредит сабаб сотилди

Икки миллиард сўмлик “MAN” автотранспорт воситаси кредит сабаб сотилди
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 25.12.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Mustang 888” МЧЖдан “Ўзмиллийбанк” АЖ фойдасига жами 1,4 млрд. сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.

Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган “MAN” автотранспорт воситаси рўйхатга олиниб, хатланган.

Белгиланган ихтиёрий муддатларда кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли, “MAN” автотранспорт воситаси 2,1 млрд. сўм бошланғич қиймат билан “e-auksion” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган.

“MAN” аукцион савдосида 2,2 млрд. сўмга сотилган ҳамда сотувдан тушган пул маблағларидан тегишли қисми қарздорликни бартараф этиш учун йўналтирилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият